Флик де Йонг жароҳати борасида фикрларини билдирди

“Барселона” ярим ҳимоячиси Френки де Йонг жароҳат олиб, камида апрел ойигача майдонга қайта олмайди. Клуб нидерландиялик футболчининг тикланиши учун тахминан беш-олти ҳафта керак бўлишини маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
“Кўк-анорранглилар” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик де Йонгнинг йўқлиги жамоа учун оғриқли эканини таъкидлади. “Футболчи ўйнай олмаса, айниқса Френки каби даражадаги ижрочи бўлса, бу ёқимсиз ҳолат. Вазият осон эмас, аммо бу бошқа футболчиларга ҳам ўзини кўрсатиш имконини беради”, — деди Флик жума кунги матбуот анжуманида.
Қишнинг сўнгги оқшомида “Барселона” Ла Лига доирасида уйда “Вильярреал”ни қабул қилади. “Камп Ноу”даги учрашув 28 февраль куни 20:15 да (Тошкент вақти билан) бошланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг