date

Деку Чемпионлар лигаси қуръаси натижасини баҳолади

Деку Чемпионлар лигаси қуръаси натижасини баҳолади

“Барселона”нинг спорт директори Деку Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи қуръаси якунлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Қуръага кўра, 1/8 финалда “кўк-анорранглилар” Англиянинг “Ньюкасл” жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашувлар 10 ва 18 март кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.

“Бу биз учун қийин қуръа. Рақиб сифатида яна икки бошқа жамоа ҳам тушиши мумкин эди, барибир осон бўлмасди. “Ньюкасл” — мураккаб рақиб, стадиони ҳам осон эмас”, — дея Деку сўзларини келтиради Diario Sport.

Чемпионлар лигасининг умумий босқичи якунларига кўра, Ханс-Дитер Флик жамоаси саккиз учрашувда 16 очко тўплаб, бешинчи ўринни эгаллади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Деку Чемпионлар лигаси қуръаси натижасини баҳолади