date

Педри жароҳатдан сўнг «Барселона» асосий таркибига қайтмоқда

Педри жароҳатдан сўнг «Барселона» асосий таркибига қайтмоқда

«Барселона» яримҳимоячиси Педри жароҳатдан кейин илк бор старт таркибида майдонга тушишга яқин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Diario Sport хабарига кўра, «кўк-анорранглилар» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик 23 ёшли футболчини Ла Лигадаги «Вильярреал»га қарши шанба кунги учрашувда дастлабки дақиқалардан майдонга туширишни режалаштирмоқда. Испания терма жамоаси юлдузи учун бу 21 январдан бери, яъни бир ойдан ортиқ танаффусдан кейинги илк старт бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Педри мушак муаммолари сабаб «Барселона»нинг еттита ўйинини ўтказиб юборгандӣ. У яқинда «Леванте»га қарши баҳсда 66-дақиқада захирадан майдонга тушиб, қайтишини бошлаб берган.

«Барселона» — «Вильярреал» учрашуви 20:15 да (Тошкент вақти билан) старт олади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Педри жароҳатдан сўнг «Барселона» асосий таркибига қайтмоқда