Кудряшов Джикия тезроқ Антальяспор асосига қайтсин деди

Россия терма жамоасининг собиқ футболчиси Фёдор Кудряшов Георгий Джикиянинг Туркиядаги фаолияти ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассис Антальяспор марказий ҳимоячиси атрофидаги вазиятни мунтазам кузатиб боришини айтди. 32 ёшли футболчи сўнгги пайтларда майдонга тушмай қўйди, агентининг сўзларига кўра, жамоа бош мураббийи Джикия ҳозирча энг яхши спорт формасида эмас, деб ҳисобламоқда.
«У ўйнадими-йўқми, барибир кузатаман. Энг кўп истагим — у тезроқ асосий таркибга қайтса. У билан боғландимми? Фақат клубга ўтаётган пайтида гаплашганмиз, ҳозир эса йўқ», — дея Кудряшовнинг сўзларини келтиради Metaratings.ru.
Джикия Антальяспор сафида 2025 йил ёзидан бери тўп тепмоқда. Жорий мавсумда собиқ «Спартак» ҳимоячиси 13 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!