date

Лапорта «Барселона» Испания чемпиони бўлишига ишонмоқда

Лапорта «Барселона» Испания чемпиони бўлишига ишонмоқда

Каталониянинг «Барселона» клуби президенти Жоан Лапорта Ла Лигадаги чемпионлик пойгаси ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Клуб раҳбарининг айтишича, жамоа сўнгги учта финалда «Реал»ни мағлуб этган ва бу мавсум ҳам барча тахминларга қарамай, айнан «Барселона» Испания чемпионига айланиши керак.

Эслатиб ўтамиз, «кўк-анорранглилар» амалдаги чемпион ҳисобланади.

Турнир жадвалида Ҳанс-Дитер Флик бошчилигидаги жамоа 61 очко билан пешқадам бўлиб турибди ва «Реал»дан бир очкога олдинда. Навбатдаги турда «Барселона» ўз майдонида «Вильярреал»ни қабул қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Лапорта «Барселона» Испания чемпиони бўлишига ишонмоқда