Флик «Барселона»даги 100-ўйинидаги ғалабани баҳолади

Ҳанс-Дитер Флик шанба куни «Барселона» бош мураббийи сифатида 100-учрашувини ўтказди. Каталонияликлар ўз майдонида «Вильярреал»ни 4:1 ҳисобида йирик тарзда мағлуб этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйиндан кейин Флик ушбу юбилей ғалабасига тўхталди: «Барселона» билан 100-ўйинимда ғалаба қозонганимдан жуда хурсандман. Жуда-жуда бахтлиман. Бугун оилам ҳам стадионга келиб, ўйинни томоша қилди», — деди у.
Эслатиб ўтамиз, «Вильярреал»га қарши баҳсда Ламин Ямал хет-трик қайд этди. «Барселона» турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди ва «Реал»дан тўрт очко олдинда бормоқда. Мадридликлар эса тур доирасидаги ўз учрашувини ҳали ўтказмаган.
«Барселона»нинг навбатдаги ўйини 3 март куни Испания Кубогида «Атлетико»га қарши бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг