date

Ямал хет-трик тўпини онасига совға қилишини айтди

Ямал хет-трик тўпини онасига совға қилишини айтди

«Барселона» вингери Ламин Ямал Ла Лига доирасида «Вильярреал»га қарши ўйинда порлади. 18 ёшли футболчи уч бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, фаолиятидаги илк хет-трикни расмийлаштирди, каталонияликлар эса уй майдонида 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувдан сўнг Ямал эсдалик сифатида ўйин тўпини ўзи билан олиб кетди. Одатда хет-трик қайд этган футболчилар қиладиган бу анъана бу сафар ҳам давом этди.

Интервью вақтида ундан: «Хет-трик қилган тўп билан нима қиласиз?» деб сўрашди. Ямал эса қисқа жавоб берди: «Бу тўп онамга насиб қилади».

Шу тариқа, яқин кунларда Ламин Ямалнинг онаси Шейла Эбана ўғлидан махсус совғага эга бўлади. Қайд этилишича, Ямал ушбу хет-трик орқали Ла Лига тарихида ҳам рекорд кўрсаткични ўрнатган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ямал хет-трик тўпини онасига совға қилишини айтди