«Бавария» Дортмундда ғалабани тортиб олди ва пешқадамликни мустаҳкамлади

Бундеслиганинг 24-туридаги марказий баҳсда Дортмунднинг «Боруссия»си «Сигнал Идуна Парк»да «Бавария»ни қабул қилди. Учрашувда мезбонлар асосан иккинчи рақамда ўйнаб, рақибни қарши ҳужумларда жазолашга уринди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
26-дақиқада дортмундликлар стандарт вазиятдан ҳисобни очди: Даниёл Свенссон жарима тўпини аниқ оширди, Нико Шлоттербек эса бош билан узоқ бурчакка йўллаб, дарвозабон учун имкония қўлдирмади — 1:0.
Иккинчи бўлим бошида мюнхенликлар жавоб қайтарди. 54-дақиқада Йозоа Киммих чуқурликдан жарима майдонига тўп ташлади, Серж Гнабри уни Гарри Кейнга узатиб берди ва инглиз ҳужумчиси яқин масофадан ҳисобни тенглаштирди — 1:1. Ўйин шу паллада янада очилди: мезбонлар ҳужумида Максимилиан Байер йиқилган ҳолда олдинга чиқиб зарба беришга яқин келганида Александр Павлович тўсқинлик қилди, қарши ҳужумда эса Карим Адейеми пасидан сўнг Ян Коуто бир тегинишда урди, бироқ тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди.
Кўп ўтмай «Бавария» пеналти орқали олдинга чиқди: Кейн деярли тўсин остига йўллаган зарбани дарвозабон қўл учида илиб кўрди, аммо тўп барибир тўрга борди — 1:2. 83-дақиқада «Боруссия» таслим бўлмади: Марсел Забитцернинг узатмасидан кейин Свенссон рақиб босими остида тўпни учириб, чап устун тагига аниқ йўллади — 2:2.
Бироқ сўнгги сўзни барибир мюнхенликлар айтди. 87-дақиқада ўнг қанотдан келган тўп қайтганидан сўнг Киммих 12 метрлар атрофидан чап оёқда учириб, «тўққизлик»ка жойлаб қўйди — 2:3.
Шу тариқа «Бавария» Дортмундда уч очкони илиб кетди ва турнир жадвалида иккинчи ўриндаги «Боруссия»дан 11 очколик фарқ билан олдинга чиқиб олди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!