Футболда вақт чўзишга қарши янги қоидалар кучайтирилади

2026/2027 мавсумидан бошлаб футбол қоидаларига вақт чўзишни камайтиришга қаратилган янги тартиблар киритилади. BBC хабарига кўра, атайлаб вақт чўзиш ҳолати қайд этилса, тўп рақиб жамоага берилади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Агар вақт чўзиш дарвозабоннинг дарвозадан тўп тепиши (удар от ворот) пайтида аниқланса, қарши томон бурчак тўпи ижро этиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Яна бир эътиборли янгилик: алмаштириш чоғида футболчига майдонни тарк этиш учун 10 сония берилади. У улгурмаса, майдонга тушадиган янги футболчининг ўйинга қўшилиши 60 сонияга кечиктирилади ва жамоа бир дақиқа давомида бир киши кам бўлиб қолади.
Аввалроқ футболга яқин орада “Винисиус қоидаси” ҳам киритилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг