date

Флик Ямалнинг хет-трики ва ўйинига баҳо берди

Флик Ямалнинг хет-трики ва ўйинига баҳо берди

“Барселона” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик “Вильярреал”га қарши 4:1 ҳисобидаги йирик ғалабада хет-трик қайд этган Ламин Ямал ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

18 ёшли вингер учрашувнинг 28-, 37- ва 69-дақиқаларида гол уриб, фаолиятидаги илк хет-тригини расмийлаштирди.

Фликнинг айтишича, Ямалнинг жамоага қайтиши каталонлар учун жуда муҳим бўлган. Мураббий бу уч гол футболчининг ўзига бўлган ишончини тиклашига хизмат қилишини таъкидлади.

Шу билан бирга, Флик Ямалнинг ҳимоядаги меҳнатини ҳам алоҳида қайд этди: у юқори прессингда фаол ишлаган. Мураббий Ямал шундай футбол кўрсатганида уни томоша қилиш ёқимли эканини айтиб, сешанба кунги баҳсда ҳам айни даражани ушлаб туриш кераклигини қўшимча қилди.

3 март куни Испания Кубоги ярим финали доирасида “Барселона” ва “Атлетико” ўртасидаги жавоб учрашуви бўлиб ўтади. Биринчи ўйинда каталонлар 0:4 ҳисобида мағлуб бўлганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Флик Ямалнинг хет-трики ва ўйинига баҳо берди