Жоан Гарсия «Атлетико»га қарши ўйин олдидан мухлисларга мурожаат қилди

Жоан Гарсия «Атлетико»га қарши ўйин олдидан мухлисларга мурожаат қилди

«Барселона» дарвозабони Жоан Гарсия Ла Лигада «Вильярреал» устидан 4:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Каталонияликлар учрашувда Ламин Ямалнинг хет-триги эвазига устун келди, яна бир голга Роберт Левандовски муаллифлик қилди. Энди Ханс-Дитер Флик жамоаси 3 март, сешанба куни Испания Кубоги ярим финалининг жавоб баҳсида ўз майдонида «Атлетико»ни қабул қилади. Эслатиб ўтамиз, Мадридда бўлиб ўтган илк ўйинда «кўк-анорранглилар» 0:4 ҳисобида мағлуб бўлган.

«Ажойиб уй учрашувидаги ғалаба. Энди сешанбага тайёргарлик кўриш вақти. Бизга сизларнинг қўллаб-қувватлашингиз жуда керак!» — дея Гарсия «Барселона» мухлисларига ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат қилди.

Кубокдаги баҳс 01:00 да (Тошкент вақти билан) бошланади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар