Эрик Гарсия Ямал «Атлетико»га қарши яна порлашига ишонмоқда

«Барселона» ҳимоячиси Эрик Гарсия Испания Кубоги ярим финали жавоб учрашувида Ламин Ямал «Атлетико»га қарши яна ҳал қилувчи роль ўйнашига умид билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Каталонияликлар шанба куни Ла Лигада «Вильярреал»ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди, 18 ёшли қанот ҳужумчиси эса фаолиятида илк бор хет-трик қайд этди. Энди сешанба куни «матрасчилар» билан тўқнашув кутмоқда — Ханс-Дитер Флик жамоаси финалга чиқиш учун тўрт тўплик фарқни йўққа чиқариши керак.
«Умид қиламанки, Ямал сешанбадиги «Атлетико» билан ўйин учун яна бир нечта голини “сақлаб қўйган”», — деди дисквалификация туфайли учрашувни ўтказиб юборадиган Эрик Гарсия.
Эслатиб ўтамиз, мадридликларга қарши илк ўйинда «Барса» танаффусгача бўлган вақтнинг ўзидаёқ тўртта гол ўтказиб юборганди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!