Роналду пенальтини ура олмади, аммо ғалабадан кейин пост қолдирди

"Ал-Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистони чемпионатида "Ал-Фейҳа" устидан 3:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг ижтимоий тармоқларда пост эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
41 ёшли португалиялик футболчи учрашув бошидаёқ ҳисобни очиш имконига эга бўлди, бироқ пенальтини голга айлантира олмади. У ўйин давомида дарвоза тўрини ишғол эта олмади ва 81-дақиқада захирага олинди.
"Бирга ўсишда давом этамиз! Муҳим ғалаба!" — деб ёзди Роналду учрашув якунида.
24 турдан сўнг 61 очко жамғарган "Ал-Наср" Саудия лигаси турнир жадвалида пешқадам. Иккинчи ўринда "Ал-Аҳли" (59), кучли учликни эса "Ал-Ҳилол" (58) якунлаб турибди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг