Эрик Гарсия «Барселона» «Атлетико»га қайта зарба бера олади, деди

«Барселона» ҳимоячиси Эрик Гарсия Ла Лиганинг 26-турида «Вильярреал» устидан 4:1 ҳисобида қозонилган йирик ғалабадан сўнг фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Гарсиянинг таъкидлашича, ушбу учрашув каталонияликлар учун жиддий синов бўлиб хизмат қилди ва жамоа «Атлетико» Мадридга қарши қарама-қаршиликда вазиятни ўнглашга қодир эканини кўрсатди.
Эслатиб ўтамиз, Испания Кубоги ярим финалининг илк ўйинида «Барселона» «Атлетико»дан 0:4 ҳисобида мағлуб бўлган. Жавоб баҳси 3-март, жума куни бўлиб ўтади ва старт ҳуштаги 01:00 да (Тошкент вақти билан) янграйди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг