Родриго Анчелоттига ишора қилди: Бразилияга Неймар зарур

Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Родриго Неймар мавзуси бўйича фикр билдирди. «Реал» футболчисининг айтишича, яқинлашиб келаётган жаҳон чемпионатида «селесао»га Неймар албатта керак. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Неймар жаҳон чемпионатида бўладими? Менимча, бу ерда муҳокама қиладиган нарса йўқ. У формага кириш устида ишлаётганини биламиз, аммо уни рўйхатдан ташқарида қолдиришнинг ҳеч қандай иложи йўқ. Усиз барчаси унчалик ҳам қизиқарли бўлмайди. Бизга Неймар керак», — деди Родриго The Touchline нашрига.
Бразилия терма жамоаси тарихда беш марта жаҳон чемпиони бўлган. Сўнгги бор бу натижа 2002 йилда қайд этилган.
2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Россия терма жамоасининг рақиблари Шотландия, Гаити ва Марокаш бўлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг