date

Артета Эдегор нега таркибга киритилмаганини айтди

Артета Эдегор нега таркибга киритилмаганини айтди

Якшанба куни АПЛ доирасида «Арсенал» ўз майдонида «Челси»ни қабул қилди. Учрашув учун берилган қайдномада Мартин Эдегор кўринмади, Кай Хавертс эса ўйинни захирада бошлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Вазият юзасидан бош мураббий Микел Артета изоҳ берди. Унинг сўзларига кўра, Хавертс машғулотларда ўзини жуда яхши кўрсатган, формаси жойида ва майдонга тушишга тайёр.

Эдегорга келсак, Артета норвегиялик футболчи тиззасидаги жароҳатдан кейин ҳануз тўлиқ қулайликни ҳис қилмаётганини таъкидлади. Шунинг учун мураббийлар штаби ортиқча таваккал қилмасликка қарор қилган.

«Арсенал» ҳозирда чемпионат пешқадами бўлиб турибди. «Арсенал» — «Челси» баҳсини матнли онлайн трансляция орқали кузатиш мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Артета Эдегор нега таркибга киритилмаганини айтди