date

«Ал-Наср» мураббийи Роналду жароҳати ҳақида маълумот берди

«Ал-Наср» мураббийи Роналду жароҳати ҳақида маълумот берди

Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» клуби бош мураббийи Жорже Жезуш жамоа етакчиси Криштиану Роналду олган жароҳат юзасидан фикр билдирди. 41 ёшли ҳужумчи «Ал-Фейҳа»га қарши учрашув (3:1) давомида ноқулайлик сезган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассиснинг айтишича, Роналду мушакларида оғриқ пайдо бўлган ва таваккал қилмаслик учун у майдондан алмаштирилган. Энди клуб шифокорлари жароҳат қанчалик жиддий эканини аниқлаб, якуний хулоса беради.

Эслатиб ўтамиз, ўша баҳсда португалиялик футболчи 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантира олмади.

Жорий мавсумда Роналду Саудия клуби сафида 26 та ўйинда қатнашиб, 22 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал-Наср» мураббийи Роналду жароҳати ҳақида маълумот берди