Холанд жароҳати учун жамоадошини ҳазиломуз айблади

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ўзининг жароҳатланган оёғи акс этган суратни бўлишди. Футболчи жойлаган расмда унинг болдир қисмида бутса тишлари қолдирган чуқур из ва кесик яққол кўриниб турибди. Норвегиялик юлдуз бу ҳолатни ҳазиломуз тарзда изоҳлаб, жароҳат учун жамоадоши Матео Ковачични айбдор қилди ва унга миннатдорчилик билдирди.
Маълум бўлишича, ушбу нохуш ҳолат машғулотлар жараёнида юз берган. Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" ўтган шанба куни Англия кубоги 1/8 финали доирасида "Ньюкасл"га қарши майдонга тушиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Бироқ Эрлинг Холанд ушбу баҳс учун қайдномага киритилмади. Бош мураббий Хосеп Гвардиола Чемпионлар лигаси доирасидаги "Реал Мадрид"га қарши муҳим ўйин олдидан ўз етакчисига дам беришга қарор қилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!