date

Винисиус Жуниор «Реал Мадрид»га янги юлдуз олиб келмоқчи

Винисиус Жуниор «Реал Мадрид»га янги юлдуз олиб келмоқчи

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор жамоа таркибини кучайтириш бўйича ўз таклифини билдирмоқда. Бразилиялик юлдуз клуб раҳбариятига Англия премьер лигасида тўп сураётган иқтидорли ярим ҳимоячи Доминик Собослаини трансфер қилишни тавсия қилди. «Дефенса Cентрал» нашрининг хабар беришича, Винисиус венгер футболчисини «қаймоқранглилар» ўйин услубига жуда мос тушадиган идеал номзод деб ҳисоблайди.

Маълум бўлишича, Доминик Собослаи ва Винисиус Жуниор ўртасида илиқ муносабатлар мавжуд. Аввалроқ, 25 ёшли ярим ҳимоячининг ўзи ҳам келажакда «Реал Мадрид» сафида ўйнашни орзу қилиши ҳақида ОАВда хабарлар тарқалган эди. Бу омил трансфер эҳтимолини янада ошириши мумкин.

Ҳозирги кунда «Ливерпуль» шарафини ҳимоя қилаётган Доминик Собослаининг трансфер қиймати «Трансфермаркт» портали томонидан 85 миллион еврога баҳоланмоқда. «Реал Мадрид» раҳбарияти ушбу таклифни кўриб чиқадими ёки йўқ, буни яқин келажакда билиб оламиз. Ҳар ҳолда, Винисиуснинг бу ташаббуси жамоа ичидаги муҳит ва келгуси мавсумлар учун режаларга таъсир кўрсатиши аниқ.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Винисиус Жуниор «Реал Мадрид»га янги юлдуз олиб келмоқчи