Шахзод Музаффаров 1/8 финалда ишончли ғалаба билан олдинга юрди

1 дақиқа ўқиш488
Шахзод Музаффаров 1/8 финалда ишончли ғалаба билан олдинга юрди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Шахзод Музаффаров -55 кг вазн тоифасидаги 1/8 финал жангида иорданиялик Маҳди Алмашалеҳни 5:0 ҳисобида мағлуб этди.
  • У уч раунд давомида жангни назорат қилиб, ҳакамларнинг барчаси томонидан 29:27 ҳисобида баҳоланди.
  • Музаффаров чорак финалда қозоғистонлик икки карра жаҳон чемпиони Махмуд Сабирханга қарши рингга чиқади.
  • Ушбу баҳс 3 апрел куни ўтказилиши режалаштирилган.

Айни кунларда Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳри бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоасининг икки таркиби ҳам иштирок этиб, рингда муносиб натижалар кўрсатмоқда.

Бугунги жанглар доирасида ҳамюртимиз Шахзод Музаффаров -55 кг вазн тоифасида 1/8 финал босқичида рингга чиқди. У иорданиялик рақиби Маҳди Алмашалеҳга қарши кечган баҳсда мутлақ устунликни намоён этиб, ишончли 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳатто ҳакамлар баҳосида ҳам бу устунлик яққол акс этди — 29:27, 29:27, 29:27, 29:27, 29:27.

Музаффаров уч раунд давомида жангнинг боришини назорат қилди ва рақибига қараганда хотиржамроқ ва аниқроқ ҳаракат қилди. Музаффаров жанг давомида тезкор ҳаракатлари, аниқ зарбалари ва пухта тактик режаси билан рақибига деярли ҳеч қандай имконият қолдирмади - ҳакамлар бир овоздан ғалабани ўзбекистонлик боксчига беришди. Ҳатто учинчи раундда қоидабузарлик учун бир балл олиб ташлангани ҳам натижага таъсир қилмади. Бу ғалаба орқали у навбатдаги босқич — чорак финалга йўл олди.

Энди боксчимиз олдида янада жиддий синов турибди. У чорак финалда қозоғистонлик машҳур боксчи, икки карра жаҳон чемпиони Махмуд Сабырханга қарши баҳс олиб боради. Ушбу қизиқарли тўқнашув 3 апрель куни бўлиб ўтиши режалаштирилган бўлиб, мухлислар ушбу жангни катта интиқлик билан кутмоқда.

Шу тариқа, ҳамюртларимиз иштирокидаги бугунги дастур жанглари ўз ниҳоясига етди. Ўзбекистонлик боксчиларнинг ишончли чиқишлари эса мусобақанинг кейинги босқичларида ҳам юқори натижалар кутишга асос бўлмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?