date

«Тоттенхэм» Роберто Де Дзерби билан келишувга эришди

«Тоттенхэм» Роберто Де Дзерби билан келишувга эришди

Лондоннинг «Тоттенхэм» футбол клуби италиялик мутахассис Роберто Де Зерби билан дастлабки келишувга эришди. Спорт журналисти Жанлука Ди Марцио хабар беришича, ҳозирда ҳар икки томон шартноманинг сўнгги тафсилотларини якунламоқда.

«Тоттенхэм» раҳбарияти яқинда собиқ бош мураббий Игор Тудорни истеъфога чиқарди. Уни ишдан бўшатиш қарори, асосан, жамоанинг сўнгги ўйинлардаги қониқарсиз иштироки ва ёмон натижалари билан боғлиқ бўлди.

Инглиз клуби ҳозирда Премьер-лигада қийин даврни бошдан кечирмоқда. 31 та ўйин ўтказган «Тоттенхэм» турнир жадвалида бор-йўғи 30 очко билан 17-ўринни эгаллаб турибди.

Роберто Де Зерби Лондон жамоасига қимматли тажриба олиб келади. Унинг сўнгги мураббийлик иши Франциянинг «Марсель» клубида бўлиб, у ерда 2024 йил июнидан 2026 йил февралигача бош мураббий бўлиб ишлаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Тоттенхэм» Роберто Де Дзерби билан келишувга эришди