«Сурхон» сўнгги дақиқаларда урган голлари билан «Машъал»ни мағлуб этди

Суперлигада 9-тур баҳслари старт олди ва Термиз шаҳрида қизиқарли учрашув бўлиб ўтди. «Сурхон» ўз майдонида «Машъал»ни қабул қилиб, кескин кураш кечган ўйинда ғалаба қозонди.
Учрашув 2:1 ҳисобида мезбонлар фойдасига якунланди. Қизиқ жиҳати шундаки, «Сурхон» сўнгги дақиқаларда икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, муҳим уч очкога эга чиқди.
Дастлаб ҳисобни меҳмонлар очди. 60-дақиқада Самандар Очилов пенальтидан аниқ зарба бериб, «Машъал»ни олдинга чиқарди. Бироқ бу устунлик узоққа чўзилмади.
84-дақиқада Стивен Чинеду ҳисобни тенглаштирди ва ўйинга янги интрига киритди. Учрашувнинг асосий қисми якунланиб бораётган паллада эса Камрон Юсупов 90+2-дақиқада ғалаба голини урди.
Суперлига. 9-тур
Сурхон – Машъал 2:1
Голлар: Самандар Очилов, 60 пен (0:1), Стефен Чинеду, 84 (1:1), Камрон Юсупов, 90+2 (2:1)
Сурхон – Отабек Боймуродов, Беҳруз Жуматов, Беҳзод Шамсиев, Достонбек Турсунов, Хумоюн Шербўтаев, Стивен Чинеду, Суннатилла Абдуллажонов, Тоҳиржон Ашурбаев, Сарвар Абдуҳамидов, Жавоҳир Жўраев, 66.Беҳрўз Шайдулов.
Машъал – Достонбек Тўхтабоев, Зафарбек Акрамов, Самандар Очилов, Ҳумоюн Муртозаев, Абдул Рашид Абубакар, Муҳаммадали Алиқулов, Нуржаҳон Музаффаров, Шерзод Файзиев, Сухробжон Пармонқулов, Роман Хаджиев, Августин Чиди Квем.
Шу тариқа, «Сурхон» очколари сонини 11 тага етказди ва турнир жадвалида ўз ўрнини мустаҳкамлашга ҳаракат қилмоқда. «Машъал» эса ҳалигача мавсумда бирорта ҳам очко қўлга кирита олмаган ҳолда қолмоқда.
Умуман олганда, учрашув сўнгги дақиқаларгача интригага бой бўлиб, мухлисларга катта ҳаяжон улашди. «Сурхон» эса характер кўрсатиб, муҳим ғалабани ўз номи билан ёзиб қўйди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!