date

Гёкерес 18 та гол уришига қарамай Артетанинг асосий таркибига кирмади

Гёкерес 18 та гол уришига қарамай Артетанинг асосий таркибига кирмади

Лондоннинг "Арсенал" клуби 2025 йилда Швеция терма жамоаси ҳужумчиси Виктор Гёкересни 55 млн фунт стерлинг эвазига ўз сафига қўшиб олди. Микел Артета бошчилигидаги жамоа ушбу трансфер орқали ҳужум чизиғидаги муаммоларни ҳал қилишни кўзлаган эди. Гёкерес Португалиянинг "Спортинг" клуби сафида 102 та ўйинда 97 та гол уриб, Европанинг энг сермаҳсул ҳужумчиларидан бири сифатида эътироф этилган. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Бироқ 27 ёшли футболчи Англия Премьер лигасидаги дебютидан сўнг кутилган даражада барқарорлик намойиш эта олмаяпти. У барча турнирларда 18 та гол урган бўлса-да, чемпионат доирасида атиги 12 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилди. Шу сабабли мураббийлар штаби баъзан Кай Хавертсни "сохта тўққизлик" позициясида майдонга туширишга мажбур бўлмоқда.


Клубнинг собиқ ҳужумчиси Пол Диковнинг фикрича, "Арсенал" ҳали ҳам чемпионлик пойгасли учун асосий бўлакни топа олгани йўқ. Унинг таъкидлашича, жамоага "Ман Сити" юлдузи Эрлинг Холанд каби ҳар қандай вазиятда гол ура оладиган етакчи керак. Диков Хавертс ва Гёкересни иқтидорли деб ҳисобласа-да, уларда ўйин тақдирини ҳал қилувчи кескинлик етишмаслигини қайд этди.

Ҳозирда Гёкерес "Арсенал" таркибида Премьер лигада ўнтадан ортиқ гол урган ягона футболчи бўлиб турибди. Букайо Сака ва Эберечи Эзе ҳисобида олтитадан гол мавжуд. Агар швециялик ҳужумчи ўз ўйини билан танқидларга жавоб бера олмаса, Лондон клубининг чемпионлик пойгасидаги имкониятлари сўроқ остида қолиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гёкерес 18 та гол уришига қарамай Артетанинг асосий таркибига кирмади