date

Пеп Гуардиола Фил Фоденнинг маҳоратини юқори баҳолади

Pep Guardiola Fil Fodenning mahoratini yuqori baholadi

Манчестер Сити Англия Премер-лигаси доирасида Кристал Пелас устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, пешқадам Арсенал билан орадаги фарқни икки очкогача қисқартирди. Учрашув қаҳрамонига айланган Фил Фоден иккита голли узатма амалга ошириб, ўзининг Премер-лигадаги 100-голли ҳаракатини қайд этди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Пеп Гуардиола ўйин якунида Фоденнинг индивидуал маҳорати жамоага қийин вазиятларда ёрдам берганини таъкидлади. Мураббийнинг сўзларига кўра, айнан шундай иқтидорли футболчилар рақибнинг зич ҳимоя чизиғини ёриб ўтишда ҳал қилувчи рол ўйнайди.

Чемпионлик пойгаси кескин тус олган бир паллада, Манчестер Сити ўз ўйинларини ғалаба билан якунлаб, Арсеналнинг хатосини кутишдан бошқа чораси йўқ. Гуардиола жамоасининг тақдири рақибнинг натижаларига боғлиқ эканини тан олди.

Эндиликда Манчестер Сити эътиборини Англия кубоги финалига қаратади. Лондонда Челси жамоасига қарши кечадиган баҳс олдидан Пеп Гуардиола таркибда ротация қилиб, Эрлинг Холанд ва Жеремй Докуни дам олдирди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Пеп Гуардиола Фил Фоденнинг маҳоратини юқори баҳолади