
Бугун Англия Премьер-лигасининг 32-тур учрашувларига старт берилади. Доимгидек, футбол мухлисларини бир қатор қизиқарли бўлган ўйинлар кутиб турибди, деб ёзади "Уфф.уз".
Жумладан, турни "Тоттенхэм" - "Уотфорд" ўйини очиб беради. Бош соврин учун кураш олиб бораётган "тақачилар" ғалаба қозониш учун майдонга чиқишади.
Мазкур ўйиндан кейин бир йўла бешта баҳс бир вақтда бошланади. Улар орасида "Сток Сити" - "Ливерпуль" ҳамда "Манчестер Сити" - "Халл Сити" ўйинлар ҳам бўлади. Клопп ва Гвардиола шогирдларида уч очко олиш имкони бор.
Мусобақа карвобошиси "Челси" эса бу турда "Борнмут" уйига сафар қилади. "Эвертон" ўзида "Лестер"ни кутиб олади.
Моуриньюнинг "Манчестер Юнайтед" жамоаси "Сандерленд" уйида меҳмон бўлади. "Арсенал"ни "Кристал Пэлас"га қарши ўйин кутмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар