Алваро Каррерас Антонио Рюдигер билан юзага келган можаро юзасидан баёнот берди

Реал Мадрид ҳимоячиси Алваро Каррерас машғулотлар вақтида Антонио Рюдигер билан юз берган келишмовчилик ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган миш-мишларга кўра, жамоа ичидаги муҳит кескинлашган ва футболчилар ўртасида жанжал келиб чиққан. Бу ҳақда Goal.kom хабар беради.
Ўзининг Instagram саҳифаси орқали баёнот берган Каррерас, ёзилган гаплар ҳақиқатга тўғри келмаслигини таъкидлади. У клубга ва мураббийлар штабига бўлган садоқати биринчи кундан бошлаб юқори эканлигини ҳамда профессионал тарзда ишлашда давом этишини билдирди.
Матбуотда Рюдигер машғулот вақтида Каррерасга қўл кўтаргани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ҳимоячи бу воқеани алоҳида шахсни тилга олмасдан, шунчаки жамоа аъзоси билан юз берган кичик ва аллақачон ҳал этилган ҳолат деб атади.
Реал Мадрид лагеридаги вазият мураббий Алваро Арбелоа учун ҳам осон кечмаяпти. Жамоанинг муваффақиятсиз ўйинлари фонида Дани Себаллос ва бошқа футболчилар ўртасидаги келишмовчиликлар, шунингдек, Кйлиан Мбаппеънинг машғулотлардаги асабийлашиши клубдаги босим ортиб бораётганидан далолат беради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!