date

Стевен Геррард: Арсенал Чемпионлар лигаси финалида аутсайдер ҳисобланади

Стевен Геррард: Арсенал Чемпионлар лигаси финалида аутсайдер ҳисобланади

Ливерпулнинг собиқ сардори Стевен Геррард Арсенал Чемпионлар лигаси финалида PSJга қарши баҳсда аутсайдер бўлишини таъкидлади. У Микел Артета шогирдлари Европа тожини қўлга киритиш учун финалда мукаммал ўйин кўрсатиши шартлигини қайд этди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

PSJ ярим финалда Бавария жамоасини умумий ҳисобда 6:5 ҳисобида мағлуб этиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Геррард француз клубининг тажрибаси, ҳужумдаги маҳорати ва таркиб чуқурлиги уларни яққол фаворитга айлантираётганини айтиб ўтди.

Геррарднинг фикрича, Арсенал учун аутсайдер мақоми босимни камайтириши мумкин. У Лондон клуби ўзининг жисмоний кучи ва стандарт вазиятлардаги устунлигидан фойдаланиб, PSJ ҳимоясини қийин аҳволга солиши кераклигини таъкидлади.

"Арсеналга бироз омад керак бўлади. Улар PSJни ўзлари истамаган ўйинга мажбурлашлари ва майдонда ҳар бир дақиқадан унумли фойдаланишлари лозим", — дея қўшимча қилди мутахассис.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Стевен Геррард: Арсенал Чемпионлар лигаси финалида аутсайдер ҳисобланади