date

Лаутаро Мартинез Интердаги келажаги ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди

Lautaro Martinez Interdagi kelajagi haqidagi mish-mishlarga nuqta qo‘ydi

Интер сардори Лаутаро Мартинез ўзининг клубдан кетиши ҳақидаги хабарларни кескин рад этди. Аргентиналик ҳужумчи Европанинг етакчи жамоалари қизиқишига қарамай, Миланда қолиш ниятида эканлигини ва клуб лойиҳасига содиқлигини таъкидлади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Сўнгги вақтларда Барселона, Манчестер Юнайтед, Арсенал ва PSJ каби гранд клублар Мартинезни ўз сафига қўшиб олмоқчи экани ҳақида кўплаб хабарлар тарқалганди. Бироқ 28 ёшли футболчи бу миш-мишларга қарамай, ўзини Миланда уйидагидек ҳис қилаётганини ва Интерда бахтли эканини айтди.

Кроначе ди Споглиатоио нашрига берган интервюсида Мартинез шундай деди: "Мен Интер лойиҳасига содиқман, бу ерда ўзимни уйдагидек ҳис қиламан. Оила аъзоларим ҳам хурсанд, шаҳарда ўз ресторанимиз бор ва биз Миланни яхши кўрамиз. Биринчи кундан бошлаб менга жуда илиқ муносабатда бўлишди ва мен бу ерда кўплаб мақсадларимга эришдим".

2018-йилда Расинг Клуб жамоасидан келганидан буён Лаутаро Мартинез Интернинг асосий фигурасига айланди. У клуб сафида ўтказган 372 та ўйинда 173 та гол уришга муваффақ бўлди. Ҳозирда у нафақат жамоаси билан чемпионлик унвонини ҳимоя қилмоқда, балки А Сериянинг энг яхши тўпурари бўлиш учун ҳам курашмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Лаутаро Мартинез Интердаги келажаги ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди