date

Реал Мадрид машғулотлардаги жанжал сабаб Вальверде ва Тчоуаменига нисбатан чора кўради

Real Madrid mashg‘ulotlardagi janjal sabab Valverde va Tchouameniga nisbatan chora ko‘radi

Реал Мадрид машғулотлар базасида юз берган жиддий тўқнашувдан сўнг Федерико Вальверде ва Аурелиен Тчоуамени устидан интизомий иш очди. Машғулот вақтида келиб чиққан жанжал оқибатида уругвайлик ярим ҳимоячи бош қисмидан жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Клуб расмий баёнотига кўра, Вальверде 14 кунгача бўлган даволаниш муддатини ўтказади. Реал Мадрид раҳбарияти ушбу ҳолатни жамоа ички тартиб-қоидаларининг қўпол равишда бузилиши деб баҳоламоқда ва ҳар икки футболчини бир ойгача бўлган муддатга ишдан ҳамда маошдан четлатиш масаласини кўриб чиқмоқда.

Мундо Депортиво хабарига кўра, футболчилар 10 кундан 30 кунгача бўлган муддатга дисквалификация қилиниши ва жаримага тортилиши мумкин. Клуб ушбу вазиятни ўта жиддий деб ҳисобламоқда ва махсус терговчи тайинлаб, гувоҳлар кўрсатмалари асосида расмий айблов хулосасини тайёрламоқда.

Ушбу воқеа Реал Мадрид учун жуда ноқулай паллага тўғри келди. Жамоа яқинлашиб келаётган Барселона билан Эл-Класико баҳсига Вальверде хизматларисиз тайёргарлик кўрмоқда. Тчоуаменининг ҳам четлатилиши эҳтимоли жамоа ярим ҳимоясида катта бўшлиқни юзага келтириши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Реал Мадрид машғулотлардаги жанжал сабаб Вальверде ва Тчоуаменига нисбатан чора кўради