Роберто Де Зерби ҳакамлар қароридан норози

Англия Премер-лигаси доирасида Тоттенхем Лидс Юнайтед билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, хавфли зонадан узоқлашиш имкониятини қўлдан бой берди. Матҳйс Тел иккинчи бўлим бошида ажойиб гол уриб, жамоасини олдинга олиб чиққан бўлса-да, кейинчалик ўз жарима майдончаси ичида қоида бузиб, пеналти белгиланишига сабабчи бўлди. Доминик Калверт-Левин ушбу имкониятдан унумли фойдаланиб, Лидсга бир очко келтирди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Ўйин якунида Тоттенхем дарвозабони Антонин Кинскй бир неча бор жамоани муқаррар голдан сақлаб қолди. Учрашувдан сўнг бош мураббий Роберто Де Зерби ҳакамлар ишига кескин муносабат билдирди. У айниқса, Жамес Маддисонга нисбатан ишлатилган қўполлик VAR томонидан текширилмаганидан норози бўлиб, ҳакамнинг ўзини хотиржам тута олмаганини таъкидлади.
Ушбу натижадан сўнг Тоттенхем турнир жадвалида жон сақлаш учун курашаётган жамоалар орасида қолиб кетди. Жамоа айни дамда хавфли зонадан атиги икки очко юқорида бормоқда. Олдинда Челси ва бошқа ҳал қилувчи баҳслар турибди, бу эса лондонликлар учун Чемпионшипга тушиб кетиш хавфини сақлаб қолмоқда.
Роберто Де Зерби шогирдларининг сўнгги тўрт ўйинда саккиз очко тўплаганини ижобий баҳолади. Шунга қарамай, ҳимоядаги тартибсизликлар ва Жамес Маддисоннинг жароҳатдан қайтиши жамоа ўйинига қандай таъсир қилишини яқин ўйинлар кўрсатиб беради. Тоттенхем мавсум якунига қадар максимал даражада барқарорлик кўрсатиши шарт.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!