date

Виллиам Галлас Челси бошқарувига Хаби Алонсо ўрнига Сескк Фабрегасни тавсия қилди

William Gallas Chelsi boshqaruviga Xabi Alonso o‘rniga Cesc Fabregasni tavsiya qildi

Челси собиқ ҳимоячиси Виллиам Галлас клуб раҳбариятини Хаби Алонсо номзодидан воз кечиб, Сескк Фабрегасни бош мураббий этиб тайинлашга чақирди. Галласнинг фикрича, Италиянинг Комо клуби билан тарихий натижаларга эришган ва Европа мусобақалари йўлланмасини қўлга киритган Фабрегас Лондон клуби учун идеал вариант ҳисобланади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Галласнинг таъкидлашича, Алонсо Баер Леверкусен билан ажойиб мавсумни ўтказган бўлса-да, унинг Реал Мадриддаги тажрибаси унчалик муваффақиятли чиқмаган. Собиқ футболчи ёш мураббийларга вақт бериш кераклигини ва Фабрегаснинг ўз жамоасида шакллантирган ўйин услуби Челси ёш таркиби учун мос келишини таъкидлади.

Шунингдек, Галлас Челси кийиниш хонасидаги интизом масаласига ҳам тўхталиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирги ёш футболчилар билан ишлашда мураббий нафақат тактик билимга, балки психологик ёндашувга ҳам эга бўлиши шарт. Энзо Фернандез ва Марк Кукурелла каби ўйинчилар билан мулоқотда эҳтиёткорлик талаб этилади.

Челси айни дамда Англия Премер-лигасида қийин аҳволда қолган ва мавсум тақдири 16-май куни Манчестер Сити жамоасига қарши бўлиб ўтадиган Англия кубоги финалида ҳал бўлади. Клуб раҳбарияти келаси мавсум учун янги мураббий масаласида якуний қарорга келиши керак.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Виллиам Галлас Челси бошқарувига Хаби Алонсо ўрнига Сескк Фабрегасни тавсия қилди