date

Ханси Флик Барселона билан шартномани 2028-йилгача узайтирди

Hansi Flick Barselona bilan shartnomani 2028-yilgacha uzaytirdi

Барселона клуби бош мураббийи Ханси Флик билан ҳамкорликни расман узайтирди. Германиялик мутахассис каталонияликлар билан 2028-йилнинг июнига қадар мўлжалланган янги шартномага имзо чекди. Келишувда шартномани яна бир мавсумга, яни 2029-йилгача узайтириш имконияти ҳам кўзда тутилган. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Ханси Флик бошқарувидаги Барселона қисқа вақт ичида ўз ўйин услубини тубдан ўзгартириб, Испания футболида яна етакчи кучга айланди. Мураббий жамоа билан икки йил ичида бешта совринни, жумладан, икки карра Ла Лига чемпионлиги, икки марта Испания Суперкубоги ва Испания Кубогини қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Клуб раҳбарияти, хусусан, президент Жоан Лапорта мураббийнинг ҳужумкор футбол фалсафасини сақлаб қолган ҳолда юқори натижаларга эришаётганидан мамнун. Флик нафақат совринлар, балки ёшларга бўлган ишончи билан ҳам ажралиб турмоқда. У Ла Масиа академиясининг 13 нафар тарбияланувчисига асосий таркибда дебют қилиш имкониятини берди.

Ушбу шартнома Барселона клубининг келажакдаги амбицияларидан далолат беради. Ички чемпионатдаги устунликни тиклаб олган каталонияликлар эндиликда асосий эътиборни Европа майдонларида, хусусан, Чемпионлар лигасида муваффақият қозонишга қаратмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ханси Флик Барселона билан шартномани 2028-йилгача узайтирди