date

Антонио Рюдигер Реал Мадрид билан шартномани узайтирди

Antonio Rüdiger Real Madrid bilan shartnomani uzaytirdi

Антонио Рюдигер Реал Мадрид жамоасида қоладиган бўлди. Германиялик ҳимоячи клубнинг шартномани узайтириш бўйича таклифига расман рози бўлди ва Мадридда яна бир мавсум тўп сурадиган бўлди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

АС нашри хабарига кўра, 31 ёшли футболчи клубнинг фахрий ўйинчилар учун белгиланган бир йиллик шартнома сиёсатини ҳурмат қилган ҳолда, келишувга имзо чекди. Рюдигер дастлаб икки йиллик шартнома истаган бўлса-да, якунда жамоада қолишни устун қўйди.

Челси клубидан келганидан буён мухлислар меҳрини қозонган Рюдигер ҳимоя чизиғидаги ишончли ўйини билан ажралиб туради. Унинг бу қарори трансферлар ҳақидаги барча миш-мишларга чек қўйди ва у 2026-27 йилги мавсумда ҳам "Қироллик клуби" шарафини ҳимоя қилади.

Жорий мавсумда жароҳатлар туфайли қийналган ҳимоячи операциядан сўнг ўз спорт формасини тиклаб олди. Рюдигернинг оғриқларга қарамай майдонда кўрсатган матонати ва фидойилиги мураббийлар штаби ҳамда клуб раҳбарияти томонидан юқори баҳоланди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Антонио Рюдигер Реал Мадрид билан шартномани узайтирди