«Реал» Левандовскини уч йил аввал 20 миллион еврога сотиб олиши мумкин эди

  • 18 апрель 2017, 14:07
  • 3 394
  • Спорт
  • «Реал» Левандовскини уч йил аввал 20 миллион еврога сотиб олиши мумкин эди
    2014 йилда “Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовски Мадриднинг “Реал” клуби футболчисига айланиши мумкин эди.

    AS нашрининг хабарига кўра, дунёнинг энг кучли ҳужумчиларидан бири “қироллик клуби” сафига 20 миллион евро эвазиги бориб қўшилиши керак эди.

    Ўша вақтда клуб президенти Перес Роберт билан трансфер борасида келишган бўлган, аммо польшалик футболчи “Бавария”га ўтишга розилик билдирганини айтиб ўтган, деб ёзади Уфф.уз сайти.

    Агар Перес 3 йил аввал “Бавария”га Левандовски трансфери учун 20 миллион евро тўлаганда ҳозирда футболчи “Реал” таркибида бугун “Бавария”га қарши майдонга тушиши мумкин эди.

    Айрим манбалардаги хабарларга кўра, Левандовскининг трансфери Карим Бензема туфайли ҳам амалга ошмаган бўлиши мумкин экан. “Реал” раҳбарияти Бензема ўрнини Левандовски боса олишига шубҳа билан қараган деган эҳтимоллар бор.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » «Реал» Левандовскини уч йил аввал 20 миллион еврога сотиб олиши мумкин эди