17:27 / 07.05.2017
5 250

«Реал» бразилиялик янги истеъдод учун 61 миллион евродан воз кечмоқчи

«Реал» бразилиялик янги истеъдод учун 61 миллион евродан воз кечмоқчи
«Реал» клуби «Фламенго» жамоасининг 16 ёшли ярим ҳимоячиси Винисиус Жуниорни трансфер қилиш учун 61 млн евро сарфлаши мумкин. Бу ҳақда Kun.uz сайти хабар берди.

Бу бразилиялик ёш иқтидорга «Реал»дан ташқари «Барселона» томонидан ҳам қизиқиш мавжуд, каталонияликлар уни 25 млн еврога сотиб олишга уриниб кўришган, аммо мадридликлар клуби таклифи жозибалироқ чиққан.

Ушбу 16 ёшли футболчи учун 45 млн евро берилиши, яна 16 млн евро қўшимча бонуслар сифатида тўланиши мумкин.

Футболчи Мадридга 2018 йилда, яъни 18 ёшга тўлганидагина келиши мумкин.

Винисиус Жуниор Бразилия терма жамоаси билан 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Жанубий Америка чемпиони бўлган. У ушбу турнирда 7 гол уриб, турнир тўпурарига айланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Реал» бразилиялик янги истеъдод учун 61 миллион евродан воз кечмоқчи