01:38 / 08.05.2017
5 762

Ла-лига. Чемпионлик кимга насиб этади?

Ла-лига. Чемпионлик кимга насиб этади?
Футбол бўйича “кучли бешлик” дея ном олган чемпионатларда 2016-2017 йилги мавсум тобора поёнига етиб, чемпионлик пойгаси ҳал қилувчи босқичга кириб улгурган. Ушбу чемпионатлар доирасида биз сизлар билан Испания Ла-лигасидаги чемпионлик пойгасида кимнинг имконияти юқорироқ эканлигини таҳлил қилиб чиқамиз. Демак айни пайтда 36-турдан кейин Барселона клуби 84 очко билан турнир жадвалининг 1-ўринида, Реал Мадрид клубида 84 очко билан жадвалнинг 2-ўринида турибди. Ҳар иккала клубда очколар тенг, лекин ўзаро ўйинлар статистикасига кўра Барселона жадвалнинг 1-ўринига жойлашган. Ушбу мавсумда бу иккала буюк клублар ўртасида ўтказилган ўзаро ўйинларда, яъни “эл-классикода” Каталонияда 1:1 ҳисобида дуранг қайд этилган бўлса, Мадридда 2:3 ҳисобида Барселона ғалаба қозонган. Лекин шуни айтиш жоизки, Реал Мадрид ҳисобида Сельта жамоаси билан қолдирилган учрашув ҳам бор. Жадвалнинг 3-ўринида яна бир Мадрид клуби Атлетико 74 очко жамғарган холда бормоқда. Мавсум якунланишига атиги икки тур қолганда, Атлетико Мадрид Барселона ва Реал Мадрид клубларига ета олмаслигини ҳисобга олсак, чемпионлик учун кураш Реал Мадрид ва Барселона ўртасида кечиши аниқ. Демак қолган турларда ушбу клублар ўтказадиган учрашувлар тақвими билан танишинг:

Барселона:

14.05.2017 йил. 37-тур. Лас-Палмась-Барселона.

21.05.2017 йил. 38-тур. Барселона-Эйбар.

Реал Мадрид:

14.05.2017 йил. 37-тур. Реал Мадрид-Севилья

17.05.2017 йил. Қолдирилган 21-тур. Сельта-Реал Мадрид.

21.05.2017 йил. 38-тур. Малага-Реал Мадрид.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ла-лига. Чемпионлик кимга насиб этади?