07:49 / 12.05.2017
5 009

«Аякс» ва «МЮ» Европа Лигасида финалида ўйнайдиган бўлди

«Аякс» ва «МЮ» Европа Лигасида финалида ўйнайдиган бўлди
Европа лигасининг 1/2 финалидан ўрин олган жавоб учрашувлари бўлиб ўтди ва унда финалчилар номи аниқ бўлди.

Францияда «Олимпик Лион» Нидерландиянинг «Аякс» клубини қабул қилиб, 1:4 ҳисобидаги фарқни йўққа чиқаришга ҳаракат қилиб кўрди. Учрашувнинг 27-дақиқасида Каспер Дольберг меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиққанди. Бироқ Александр Ляказетт бир дақиқа ичида иккита тўп киритиб жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимда Рашид Геззал томонидан киритилган гол ҳисобни 3:1 кўринишига олиб келганди, бироқ лионликлар бошқасига кучи етмади ва «Аякс» икки ўйин натижасига кўра, финал йўлланмасини қўлга киритди.

Иккинчи ярим финал учрашувида эса «Манчестер Юнайтед» Испаниянинг «Сельта» клубини қабул қилиб, керакли натижага эришди. 17-дақиқада Маруан Феллайни ҳисобни очган бўлса, 85-дақиқада Ронкалья ҳисобни тенглаштирди. «Сельта» финалга чиқиши учун битта гол киритиши лозим эди. Сўнгги дақиқаларда жамоада бунинг учун имкониятлар бўлган бўлсада, жамоа вазиятлардан фойдалана олмади ва натижада «Манчестер Юнайтед» финалнинг иккинчи жамоаси бўлди.

Эндиликда «Аякс» ва «Манчестер Юнайтед» Европа лигаси ғолиблиги учун майдонга тушади. Учрашув 24 май куни Швеция пойтахти Стокҳолмда бўлиб ўтади.

Европа Лигаси, 1/2 финал
Жавоб учрашувлари


Лион (Франция) – Аякс (Нидерландия) 3:1 (2:1)
Голлар: Ляказетт (45, пенальти, 45+1), Геззал (81) – Дольберг (27).
Лион: Антони Лопеш, Нкулу, Морель (Рыбус, 74), Рафаэл, Диакаби, Вальбуэна (Геззал, 77), Гоналон, Корне, Толиссо, Фекир, Ляказетт.
Аякс: Онана, Санчес, Виргевер, Велтман (Тете, 65), Классен, де Лигт, Шёне (ван де Бек, 59), Зиёш, Юнес (Клюйверт, 82), Траоре, Дольберг.
Огоҳлантиришлар: Морель (18), Толиссо (19), Диакаби (49), Велтман (49), Классен (50), Нкулу (61), Фекир (61), Виргевер (68).
Четлатиш: Виргевер (84).
Дастлабки учрашув – 1:4.

Манчестер Юнайтед (Англия) – Сельта (Испания) 1:1 (1:0)

Голлар: Феллайни (17) – Ронкалья (85).
Манчестер Юнайтед: Ромеро, Валенсия, Байи, Дармиан, Блинд, Погба, Эррера, Лингард (Руни, 86), Феллайни, Мхитарян (Кэррик, 77), Рэшфорд (Смоллинг, 89).
Сельта: Альварес, Кабрал, Кастро, Мальо, Ронкалья, Радоя (Бонгонда, 68), Эрнандес, Васс (Хосабед, 46), Систо (Бовю, 80), Гвидетти, Аспас.
Огоҳлантиришлар: Блинд (32), Аспас (66), Эррера (81), Кабраль (90).
Четлатишлар: Байи (87) – Ронкалья (88).
Дастлабки учрашув – 1:0.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Аякс» ва «МЮ» Европа Лигасида финалида ўйнайдиган бўлди