Криштиану Роналду Европанинг топ-5 чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Криштиану Роналду Европанинг топ-5 чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди

Спорт 18-05-2017, 07:35 313
Криштиану Роналду Европанинг топ-5 чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди
«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду «Сельта»га қарши Испания чемпионатининг қолдирилган учрашувида ҳисобни очди.

Ушбу гол Криштиану Роналдунинг кучли бешлик чемпионатларида киритган 367-голи бўлди ва португалиялик футболчи бу борада барча даврларнинг биринчи рақамли тўпурарига айланди. Роналду бу голи билан англиялик собиқ тўпурар Жимми Гривзни (366 гол) ортда қолдирди.

Роналду ўзининг 84 голини «Манчестер Юнайтед» таркибида Англия премьер-лигасида киритган бўлса, 283 та голни Испания Ла-лигасида мадридликлар таркибида киритган.
Загрузка...

Zamin.uz нинг Facebook’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.