07:18 / 25.05.2017
5 745

Погба, Мхитаряндан гол ва «Манчестер Юнайтед» - Европа Лигаси чемпиони

Погба, Мхитаряндан гол ва «Манчестер Юнайтед» - Европа Лигаси чемпиони
Европа Лигаси мусобақасининг финал босқичидан ўрин олган “Аякс” - “Манчестер Юнайтед” учрашуви якунига етди. Унда, "МЮ" 2:0 ҳисобида зафар қучди.

Учрашув икки кун аввал Манчестер шаҳридаги теракт оқибатида бир дақиқалик сукут билан бошланди.

Ўйиннинг илк дақиқаларини “Манчестер Юнайтед” футболчилари рақиб дарвозаси томон кетма-кет ҳужумлар уюштириш билан бошлашди.

Тўп назоратини қўлга олган “Аякс” футболчилари майдон марказида 105 миллионга “Ювентус”дан харид қилинган Поль Погбани очиқ қолдиришди. Погбанинг дарвоза томон йўллаган зарбаси “Аякс” ҳимоячисига тегиб, рикошет ҳолатида дарвозадан жой олди.

24 дақиқада Феллайни голландияликлар футболчилардан тўпни олиб ўнг қанотда очилган Валенсияга узатди, жарима майдончасига кириб борган Валенсиянинг зарбасини “Аякс” дарвозабони Андрей Онана қийинчилик билан қайтарди.

Рақобатларга бой кечган учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб бошқа очилмади, жамоалар танаффусга 0:1 ҳисобида йўл олишди.

Иккинчи бўлимнинг 48 дақиқасида бурчак тўпидан сўнг Крис Смоллингинг бош билан берган зарбаси “Аякс” ҳимоячисига тегиб қайтди. Қайтган тўпни Гейнрих Мхитарян ажойиб тарзда дарвозага йўналтириб “МЮ”нинг иккинчи голига муаллифлик қилди.

Ўйин якунига қадар “Аякс” ҳисобни тенглаштириш учун “МЮ” дарвоазаси олдида ҳужумлар уюштиришга эришишди. Аммо бугун “Манчестер Юнайтед”нинг барча футболчилари фақат ғалаба учун майдонга тушишганини исботлашди.

Шу тариқа, “МЮ” Европа Лигаси финалида ғолиб чиқиб, кейинги мавсум ЕЧЛ гуруҳ босқичига йўл олди ва тарихий натижани қайд этди.

Европа Лигаси, финал

“Аякс” – “Манчестер Юнайтед” 0:2 (0:1)

Голлар: Погба (17), Мхитарян (48),

«Аякс»: Онана, Велтман, Санчес, де Лигт, Ридевалд (де Йонг, 82), Классен, Шене (ван де Бек, 70), Зиеш, Траоре, Дольберг (Нерес, 62), Юнес.
«Манчестер Юнайтед»: Ромеро, Валенсия, Смоллинг, Дармиан, Блинд, Погба, Эррера, Мата (Руни 90), Феллаини, Мхитарян (Лингард 74), Рэшфорд (Марсьяль 84).
Огоҳлантиришлар: Мхитарян 31, Феллаини 52, Велтман 58, Юнес 64, Мата 78, Ридевалд (78).


Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Погба, Мхитаряндан гол ва «Манчестер Юнайтед» - Европа Лигаси чемпиони