“Барселона” Испания Кубоги финал учрашувида “Алавес”ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва бош совринни қўлга киритди.
Мазкур учрашув “Барселона” бош мураббийи Луис Энрике учун сўнггиси бўлди, зеро у ёзда лавозимини тарк этишни айтиб ўтганди.
Ўйиндан сўнг Луис Энрике каталонияликлари етакчиси Лионель Месси манзилига илиқ сўзлар келтирди.
“Месси 30 ёшда 30 та соврин қўлга киритди. Биринчи рақамли бўлиш учун нафақат энг яхши футболчи балки кучли бўлиб қолиш ҳам зарур бўлади.
Яхши тахминларим бор, ўйлайманки “Барса” кейинги мавсум йирик ишларга қўл уради. Менинг эса кетиш вақтим етиб келганди, бу билан ҳам жамоа кучаяди.
Шунингдек футболчилар ҳам бошқача услубда ўйнашни бошлайди”, — дейди Луис Энрике Football Espana нашрига берган интервьюсида.
Манба: www.uff.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди