
Англия Кубоги финалидан ўрин олган «Арсенал» – «Челси» учрашуви ўз якунига етди. «Уэмбли» стадионида кечган финалда «тўпчи»нинг қўли баланд келди.
Учрашув дебютидаёқ Алексис Санчес «Арсенал»ни олдинга олиб чиқди ва биринчи бўлимда бошқа гол киритилмади. Ўйиннинг 68-дақиқасида «Челси» ҳимоячиси Виктор Мозес майдондан четлатилди.
Бироқ «кўклар» ушбу ҳолатда тушкунликка тушмадилар ва ҳужумга ташландилар бу эса тез орада ўз самарасини берди, яъни 76-дақиқада Диего Коста ўйиндаги мувозанатни тиклади. Орадан уч дақиқа ўтар-ўтмас Ремзи яна «Арсенал»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Шу тариқа ушбу ғалабадан сўнг, Арсен Венгер шогирдлари ушбу мавсумдаги илк совринларини қўлга киритдилар.
Англия Кубоги Финал
Арсенал – Челси 2:1
Голлар: 1:0 – 4 Санчес, 1:1 – 76 Диего Коста, 2:1 – 79 Рэмзи.
Арсенал – Оспина, Мертесакер, Монреаль, Бельерин, Холдинг, Жака, Окслейд-Чемберлен (Коклен, 82), Озил, Рэмзи, Санчес, Уэлбек (Жиру, 78).
Челси – Куртуа, Давид Луиз, Кэйхилл, Алонсо, Аспиликуэта, Матич (Фабрегас, 61), Мозес, Педро (Виллиан, 72), Канте, Азар, Диего Коста.
Огоҳлантиришлар: Рэмзи (9), Холдинг (53), Мозес (57), Канте (59), Жака (81), Коклен (83).
Четлатиш: Мозес (68).
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг