
Дунёнинг энг қимматбаҳо футболчиси Пол Погба Европа лигасида "Манчестер Юнайтед" ғалабасига ҳисса қўшганидан бир неча кун ўтгач, ислом оламининг энг муқаддас масканидан салом йўллади. Бу ҳақида Kun.uz хабар берди.
Погба шунингдек мусулмонларнинг муқаддас ойи бўлмиш Рамазон билан барчани қутлади.
У Instagram саҳифасида Кааба олдида турган сурати билан бўлишди.

"Ҳаётим давомида кўрганларимнинг энг ажойиби", - деб ёзган Погба умра сафаридан.
Twitter'даги акканутида эса "Ramadan Kareem bon Ramadan #makkah #blessed" деган ёзувни қолдирган.
22 май куни Манчестер-Аренадаги концерт вақтида худкуш-террорчи 22 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Икки кундан кейин Погба Европа лигаси финалида "Аякс"га қарши кечган ўйинда урган голини марҳумлар хотирасига бағишлади.
Ярим ҳимоячи 2016 йилнинг августида Италиянинг "Ювентус" клубидан "Манчестер Юнайтед"га 89,3 миллион фунт стерлинг (114 миллион доллар)га харид қилинди.
[media=https://youtu.be/EdhmLy0niww] «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар