
«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси 2009 йили Чемпионлар лигаси финалида «Манчестер Юнайтед»га урган голини фаолиятидаги энг севимли голи деб атади.
«Ҳимояда Рио Фердинанд турганида бундай гол уришингни ўзинг ҳам кутмайсан, аммо ўшанда мени ҳеч ким қўриқламаганди — тўп марказга келди ва биз учрашдик. Хави узатган тўп менга учиб келар экан, мен уни қандай қилиб дарвозага йўналтириш ҳақида ўйлардим, натижада ўйлаганимни амалга оширдим. Бу жамоа учун ҳам, мен учун ҳам жуда муҳим гол бўлганди. Шу вақтга қадар бу менинг энг севимли голларимдан бири. 2006 йилги финални жароҳат туфайли ўтказиб юборганимдан кейин 2009 йилги финалда иштирок этишим, айниқса, гол уришим жуда муҳим эди. Бу биз барча совринларни қўлга киритган мавсум якуни бўлганди», — дея Мессининг сўзларини келтирган Fox Sports Asia.
2009 йилги финалда «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйнаган каталонияликлар якунда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Ўша мавсумда жамоа требль қайд этган. Мессининг ван дер Саарга боши билан урган голини қуйидаги видеода томоша қилиш мумкин.
[media=https://youtu.be/k6hewbTs8dk] «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг