Конфедерациялари кубоги-2017 мусобақасининг 1-туридан ўрин олган Португалия ҳамда Мексика (2:2) терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунлангани ҳақида хабар берилган эди.
Айнан ушбу учрашувда португалияликлар томонидан урилган гол илк марта вазият видеотакрорини ўрганиб чиқилгандан кейин ҳисобга олинмади, деб ёзмоқда Qalampir.uz сайти.
Учрашувнинг 21-дақиқасида номинал мезбонлар ҳимоячиси Пепе Гилерме Очоа қўриқлаётган дарвозани ишғол этди. Португалия голни нишонлаётган бир вақтда учрашув бош ҳаками Нестор Питана видеотакрорлар бўйича рефери ассистенти ўзбекистонлик Равшан Эрматовдан вазиятга ойдинлик киритишни сўради.
Ўз навбатида Равшан Эрматов гол офсайддан урилганини таъкидлади. Ва шу тариқа Португалия термасининг голи инобатга олинмади. Ушбу вазиятда португалияликларнинг тўрт футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда эканлиги кўринди ва унга ойдинлик киритиш учун ярим дақиқа кифоя бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Равшан Эрматов ЖЧ-2018 мусобақасидан аввал Россияда ўтказилаётган Конфедерациялар Кубоги-2017 мусобақасида видеотакрорлар бўйича рефери ассистенти вазифасини бажаряпти. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин