21:47 / 21.06.2017
5 093

Ўзбек футболи ривожи янги концепцияси қабул қилинади

Ўзбек футболи ривожи янги концепцияси қабул қилинади
Ўзбекистон футбол федерацияси Бош котиби Сардор Раҳматуллаев Халқаро пресс-клуб йиғилишида сентябрь ойида ўзбек футболи ривожлантиришнинг янги концепцияси қабул қилинишини маълум қилди, деб ёзади 1news.uz.

"Сентябрь ойида федерациянинг ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилади. Унда Федерациянинг янги раҳбарлар таркиби тасдиқланади. Бундан ташқари, 2017-2020 йилларга мўлжалланган ўзбек футболини ривожлантириш дастури қабул қилинади. Унда профессионал лига тизимини буткул ўзгартириш, болалар футболини ривожлантиришнинг янги тизимини яратиш кўзда тутилган", - деди Раҳматуллаев.

У Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ҳозирги ўйини қониқарсиз эканлигини тан олди.

"Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳали ҳам жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри чиқиш имкониятини сақлаб турибди. Терма жамоа мураббийлар штабига бошлаган ишларини охиригача етказишга имкон беришга қарор қилинди. Шуни айтиш лозимки, терма жамоа натижасига нафақат бош мураббий, балки ЎФФ ҳам жавобгар ҳисобланади", - таъкидлади Федерация раҳбарларидан бири.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбек футболи ривожи янги концепцияси қабул қилинади