19:03 / 06.07.2017
5 151

«Бунёдкор» янги футболчи трансферини тасдиқлади

«Бунёдкор» янги футболчи трансферини тасдиқлади
Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби бунгача «Обод» клуби сафида тўп сурган Шоҳруз Норхонов билан шартнома имзоланганини расман тасдиқлади. Бу ҳақда Tribuna.uz ёзмоқда.

Манбага берган хабарга кўра «Бунёдкор» ва Шоҳруз Норхонов ўртасида уч ярим йиллик битим имзоланган.

24 ёшли ҳужумчи «Бунёдкор»га эркин агент мақомида йўл олди. Эслатиб ўтамиз, «Обод» клуби ўз фаолиятини тўхтатиши сабаб, барча футболчиларга эркин агент мақомини берганди.

Норхонов Ўзбекистон чемпионатининг 2016 ва 2017 йилги мавсумларида жами бўлиб, «Обод» сафида 43 учрашувда майдонга тушиб, 17та гол киритишга муваффақ бўлганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Бунёдкор» янги футболчи трансферини тасдиқлади