«Футболчилар энг ёш бойлар» деган эди тажрибали мураббий Фабио Капелло. Шу боис қизлар ҳам айнан уларни қармоғига илинтиргиси келади. Қуйида жаҳоннинг айни пайтдаги энг машҳур 6 футболчиси қандай қилиб «тузоққа» тушиб қолгани билан танишишингиз мумкин.
Роналдо
Бразилиялик машҳур ҳужумчи ҳурлиқолар қўйган «тузоқлар»га илиниш билан ҳам донг таратган. Бразилиялик «дон Жуан» ҳаётидаги энг нохуш воқеа 2008 йили юз берди. Рио-де-Жанейродаги тунги клубда дам олишга қарор қилган футболчи бундан қаттиқ пушаймон бўлди. Сабаби атрофини қуршаб олган соҳибжамол «капалаклар» унинг кўз ўнгида барзанги йигитларга айланишди… Антиқа томоша қисқа вақт ичида овоза бўлиб кетди. Оқибатда Роналдонинг маъшуқаси Мария Беатрикс Антони уни ташлаб кетди. Бу ҳам камлик қилгандек, Nike компанияси ҳужумчи билан имзоланган 100 миллион долларли реклама шартномасини бекор қилди.
Франк Рибери ва Бензема
Франциялик Франк Рибери ҳамда Карим Бензема балоғатга етмаган қиз билан кўнгилхушлик қилганликда айбланишганди. Мазкур можаро 2010 йили юзага келди. Ўшанда келиб чиқиши жазоирлик Заҳия Дехар таниқли футболчилар қилмиши ҳақида матбуот вакилларига хабар берганди. Фоҳишанинг 16 ёшда эканлиги можарога «мой» қуйди. Бироқ Бензема, Рибери, шунингдек, Франкнинг укаси фоҳишанинг балоғат ёшига етмаганидан бехабар эканликларини маълум қилишди. Можарога улардан ташқари, Хатем Бен-Арфа ва Сидней Гову ҳам аралашиб қолишганди. Охир-оқибат, Рибери ва Бензема асосий эътиборни футболга қаратиш имкониятига эга бўлишди — Париж суди уларни айбсиз топди. Чунки айбдор эканликларига етарли далиллар тақдим этилмади. Умуман, бу каби ҳолатга тушган футболчилар кўп…
Дэвид Бекхэм
Англия терма жамоаси собиқ сардори вақтида ўта ноқулай вазиятга тушиб қолганди. Можаро босниялик Ирма Ничининг In Style журналига берган интервьюсидан бошланди. У журналистларга Бекс билан хуфия учрашувлари гоҳ Лондон, гоҳ Лос-Анжелесда ўтганини айтди. Фоҳишанинг тасдиқлашича, Дэвид бир кеча учун 1000 евродан 6000 еврогача сарфлаган. Табиийки, футболчи Ничи устидан судга шикоят қилди. Аммо айбдор эмаслигини исботлолмасдан, қонун ҳимоячиларининг жараёндаги оворагарчиликлари учун 272000 евро тўлашга мажбур бўлди. Бундан ғазабланган Бекс уддабуро адвокатни ёллаган ҳолда иккинчи марта ишга киришди. Бу галги жараён Дэвиднинг ғалабаси билан якунланди: адвокат фоҳиша даъво қилган учрашувлардан бири Дэвиднинг Лондон госпиталида бемор отаси билан бўлган вақтига тўғри келганлигини исботлаб берди. Оқибатда Бекс етказилган маънавий зарар учун Ирмадан 25 млн. евро талаб қилди.
Уэйн Руни
Англия терма жамоаси ҳужумчиси ҳам «уятсизлар» рўйхатига кирган. У Женни Томпсон исмли фоҳишага бир кеча учун 1600 фунт тўлаган эмиш. Айни ўша даврда Рунининг рафиқаси Колин ҳомиладорлик даврини бошидан кечираётганди. Хайриятки, Рунининг оиласи бузилиб кетмади. Ўтган йилнинг баҳорида эса Рунилар оиласида иккинчи ўғил — Клэй дунёга келди.
Криштиану Роналду
Эгизакларга ота бўлган футбол юлдузи ҳам қизларга «суяги йўқ»лардан. Масалан, «МЮ»нинг АПЛдаги ғалабасини 5 нафар енгил табиатли қиз қуршовида нишонлади. Кейин улар бу ҳақда матбуот ходимларига «гуллаб» қўйишди ва ишсиз қолишди. Улардан бирининг таъкидлашича, Роналду ўта қўпол муносабатда бўлган. Шунга қарамай, қиз машҳур футболчидан хафа эмаслигини билдирган.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди