10:03 / 09.07.2017
4 967

CAFA U-15 Boys Tournament: Ўзбекистон ўсмирлар термаси кумуш медалларга сазовор бўлди

CAFA U-15 Boys Tournament: Ўзбекистон ўсмирлар термаси кумуш медалларга сазовор бўлди
Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Марказий Осиё футбол ассоциациясининг CAFA U-15 Boys Tournament халқаро турнири ўз якунига етди.

Мусобақанинг сўнгги кунидан ўрин олган ўйинлардан бирида мезбон Тожикистон ўсмирлар термаси Туркманистон U-15 футболчилари билан куч синашиб, 3:1 ҳисобида зафар қучди.

Турнир ғолиблиги учун кечган баҳсда эса Александр Мочинов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар термаси афғонистонлик тенгдошларига қарши беллашди. Голларга бой ўтган ўйинда Афғонистон ўсмирлар терма жамоаси 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, ўзаро ўйинлар натижасига кўра CAFA U-15 Boys Tournament ғолибига айланди.

Қайд этиш жоиз, ўзбекистонлик футболчи Бўронбек Мирзасалимов мусобақа давомида рақиблар дарвозасига жами 5 та гол киритиб, турнир тўпурарига айланди.

CAFA U-15 Boys Tournament
Тожикистон, Душанбе
8 июль, шанба


Ўзбекистон U-15 – Афғонистон U-15 — 2:3

Голлар: Самир Самандари, 6 (1:0). Ҳусаин Норчаев, 39 (1:1). Аҳмад Тамим Мирзода, 48 (2:1). Сайес Афҳар Ҳусайни, 78 (3:1). Алибек Давронов, 83 (3:2).

Огоҳлантиришлар: Аҳмад Тамим Мирзода (49), Фардин Насери (90+4), Муҳаммад Шарифи Аминзода (90+5)

Ўзбекистон U-15
: Сарвар Йўлдошев (Анвар Назиров, 78), Фозилжон Пиримқулов (Жасурбек Қаҳҳоров, 63), Абдумутал Ражаббоев, Бектемир Абдуманнонов (Абдувоҳид Ғаниев, 80), Султонбек Некбоев, Жавоҳир Абдуалимов, Диёр Холматов (Абдужаббор Зуҳриддинов, 75), Бўронбек Мирзасалимов (Саидумархон Содиқов, 58), Даврон Алибеков, Икром Эркинов, Ҳусаин Норчаев.

Афғонистон U-15: Муҳаммад Шарифи Аминзода, Муҳаммад Амин Низоми, Абдулмунир Ҳазрати, Сажалд Али Ҳалили, Ғулом Яхё Хедри, Самир Самандари, Шерзод Файзуддин, Муҳаммад Харун Носири (Раҳим Ҳусайни, 90+2), Али Зоҳиди, Аҳмад Тамим Мирзода (Сайес Афҳар Ҳусайни, 61), Фардин Насери.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » CAFA U-15 Boys Tournament: Ўзбекистон ўсмирлар термаси кумуш медалларга сазовор бўлди