Шота Арвеладзенинг “Пахтакор” билан олиб борган биринчи машғулоти видеоси ва суратларини кўриб, енгил тортдим. “Бўларкан-ку”, дедим ичимда. Ахир нима қилса ҳам Европа футболини кўрган, кимсан Луи ван Галга ёрдамчилик қилган инсон-да у, мутахассис-да у. Олдин пулни пулга уриштириб юрган менежер ёки Олий лигадаги жамоалардан бирини бошқара олмай юрган чаласавод мураббий эмас. У дунё кўрган мутахассис. Айнан шу мутахассис тушунди “Пахтакор”даги жиддий муаммолар нимада эканлигини.
Шу боис Элдор Суюнов билан шартнома имзоланди, шу боис оғир вазнлиларга “бошқоронғи бўлган” дарвозабонлар мураббийи алмаштирилди. Энди Лобановни бошқа мутахассис шуғуллантиради. Қани энди Лобанов яна семириб кўрсин-чи... Агар машқлар шу тарзда давом этаверса, биз Хитойга қарши ўйинда Эронга қарши ўйиндаги Бабаяннинг ярмини кўрсак керак. Хуллас, машғулотларни эрмак билиб, оддий машқларни бажариб юрган футболчиларнинг энди кўзи очилиши табиий. Аслида бошқа илож ҳам йўқ. Арвеладзе юз хотир қилиб ўтирмайди, ўйнай олмагандан воз кечади, тамом.
Хуллас, умид қиламизки, Арвеладзе “Пахтакор”да, хусусан, терма жамоада ўйнайдиган футболчиларнинг анчасини, аниқроғи, бўладиганларини қайта тарбиялаб беради. Агар миллий терма жамоани Арвеладзега ўхшаган мураббий бошқарганида борми? Майли, бу орзу ҳам амалга ошиб қолар.
Манба: penalti.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»