14:44 / 12.07.2017
6 093

Роман Абрамович “Челси” жамоасининг ҳар бир футболчисига қимматбаҳо соат совға қилди

Роман Абрамович “Челси” жамоасининг ҳар бир футболчисига қимматбаҳо соат совға қилди
Роман Абрамович “Челси” жамоасининг ҳар бир футболчисига нархи 9 минг фунт стерлинг бўлган қимматбаҳо соат совға қилди, деб хабар берди Darakchi.uz нашри.

Британия нашрларининг ёзишича, клуб раҳбари шу тарзда жамоа футболчиларини 1026/17 йил мавсумида Англия Премьер лигасида қозонган ғалабаси учун рағбатлантирган. Мазкур соатлар экслюзив партияга тегишлидир. Бундай соатлар дунё бўйича бор-йўғи икки юз нусхада чиқарилган.

Сўнгги йилларда Роман Абрамович клубнинг ривожланиши учун 900 миллион фунт стерлинг маблағ сарфлаган. Яқин кунларда “оқсуяклар” аренаси ҳисобланмиш “Стэмфорд Бридж”да таъмирлаш ишлари бошланади. Лондон шаҳар мэри Содиқ Хон стадион таъмирлаш ишларини қўллаб-қувватлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Роман Абрамович “Челси” жамоасининг ҳар бир футболчисига қимматбаҳо соат совға қилди